So'nggi yangiliklar
Аттестация саволлари ва жавоблари
Сув хўжалиги бўйича саволлар ва жавоблар
1. Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонунининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонунининг вазифалари сувга доир муносабатларни тартибга солишдан, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари учун сувдан оқилона фойдаланишдан, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишидан сақлашдан, сувнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф қилишдан, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
2. Вазирлар Маҳкамасининг қайси қарори билан сув ресурсларини бошқариш маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавзавий бошқарув принципига ўтказилди? Туман ирригация бўлимлари қачон ва қайси қарор билан ташкил топди?
3.
Жавоб: 2003 йил 7 июлдаги 320-сонли “Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” Қарорига асосан вилоятларда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (ИТҲБ), туманларни бир каналдан ёки манбадан сув олишига қараб Ирригация тизими бошқармалари ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5134-сонли Фармони билан Ирригация тизимлари бошқармаларининг тегишли штат бирликлари билан бирга туман аҳамиятидаги ирригация объектларининг бир қисмини берган ҳолда ирригация тизимлари хавза бошқармалари ҳузурида ирригация туман бўлимларини ташкил этилди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Жавоб: Ушбу Низом сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқ бўйи минтақа майдонлари ва санитария муҳофаза зоналарини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Каналдаги сувни муҳофаза қилиш, уни ифлосланиши, камайиб кетиши ва бошқа салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш учун сувни муҳофаза зоналари белгиланади. Сувни муҳофаза қилиш зоналарида хўжалик фаолиятини юритишга чекловлар қўйилади, қирғоқ бўйи минтақа майдонларидада эса қурилиш ва бошқа турдаги ишларни амалга ошириш тақиқланади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Жавоб: Ушбу қарор республикада сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини белгилайди. Республикамизда сув ресурсларини чекланганлигини ва ундан мақсадли, тежамли фойдаланишимиз учун сувдан чекланган миқдорда яъни лимит асосида фойдаланиш белгилаб қўйилган.
Бунда, сув манбаларида сувнинг миқдори қанча бўлиши берилган башоратга қараб, сув ресурслари ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудларга тақсимланади. Ажратилган лимитдаги сувдан самарали фойдаланиш лозим бўлади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли Қарори қарори мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Жавоб: ушбу қарор билан “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 3-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Ушбу Регламент сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги 176-сонли Қарори мазмун-моҳияти нималардан иборат?
Жавоб: Мазкур қарор билан “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарорига мувофиқ томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастурини ҳамда ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
8. Марказий Осиё минтақасидаги трансчегаравий дарёлар ва сув ҳавзалари тўғрисида нима биласиз?
Жавоб: Бир ва ундан ортиқ давлатлар ҳудудидан ўтадиган сув оқимлари трансчегаравий сув ресурслари ҳамда сув ҳавзалари деб аталади.
Минтақамизда Амударё, Сирдарё ва унинг ирмоқлари, Зарафшон дарёси, Фарғона водийсидаги кичик сойлар ва дарёлар киради.
9. Трансчегаравий дарёлардан фойдаланишда қандай муаммолар мавжуд?
Жавоб: Амударё ва Сирдарё юқори оқимидаги йирик сув омборлар ирригацион режимдан энергетик режимга ўтиши натижасида қиш даврида дарё ўзанига сув сиғмай атрофни сув босиш, ёз ойларида сув танқислиги сабабли қишлоқ хўжалик экинларига сувнинг етишмаслиги, ҳосилдорлик пасайиши натижасида даромадларнинг камайиши кузатилмоқда.
10. Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари томонидан дарёларнинг юқори оқимида қандай гидротехник иншоотлар қуриш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда?
Жавоб: Қирғизистон томонидан Сирдарёнинг асосий ирмоғи бўлган Норин дарёсида “Қамбар ота-1” ва “Қамбар ота-2” ГЭСларини, Тожикистон томонидан Амударёнинг ирмоғи бўлган Вахш дарёсида “Рогун” ГЭС қуриш ҳаракатларини олиб бормоқда.
11. Ўзбекистон Республикаси сув ресурсларини бошқариш бўйича қайси Халқаро Конвенцияларга қўшилди?
Жавоб: 1992 йилда қабул қилинган «Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш» ҳамда 1997 йилда қабул қилинган «Халқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида» ги Конвенцияларга 2007 йилда аъзо бўлган.
12. Республикамизнинг, шу жумладан вилоятингизнинг ва туманингизнинг сув ресурслари ва асосий сув манбалари тўғрисида нималарни биласиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг сув ресурслари ер усти ва ер ости сувлардан ташкил топади. Асосий сув манбалари: Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ, Оҳангарон, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона водийсининг кичик дарёлари.
Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари томонидан йилига ўртача 51-54 млрд.м3 сув ишлатилиб, жами ишлатиладиган сувнинг ўртача 80 фоизи қўшни давлатлардан оқиб келади, қолган 20% Ўзбекистон ҳудудида шаклланади. Шунингдек, республикада асосий сув истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги ҳисобланиб, жами ишлатиладиган сувнинг 88-90 % олинади.
13. Республикамизнинг, шу жумладан вилоятингизнинг ва туманингизнинг жами суғориладиган майдон неча гектар?
Жавоб: Республикамизнинг жами суғориладиган майдон 4,3 млн. га (вилоят ва туманларнинг суғориладиган майдонлари маълумотлари жавоб берувчининг ўзи томонидан ўрганилади)
14. Сизнинг ташкилотингиз хизмат кўрсатаётган сув хўжалиги иншоотлари, объектлари ва сув манбалари тўғрисида маълумот беринг (хизмат кўрсатиш майдони, узунлиги, сув сарфи, ҳажми, техник кўрсаткичлари ва бошқ.).
(ҳар бир ташкилот ходими учун алоҳида жавоб бўлади)
15. Ташкилотингиз хизмат қиладиган ҳудуддаги сув манбалари ва иншоотларининг ишлаш тизимини тушунтириб беринг.
(ҳар бир ташкилот ходими учун алоҳида жавоб бўлади)
16. Сув танқислигини юмшатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора – тадбирлар тўғрисида нималарни биласиз?
Жавоб: Каналлардаги фильтрацион, техник ва ташкилий йўқотишларни олдини олиш хамда уларнинг Ф.И.К. ларини ошириш, каналлар бўйича сувнинг айланма графикларини ишлаб чиқиш ва шу асосда сув тақсимотини амалга ошириш, минерализацияси кам бўлган коллектор-дренаж, ер ости, сой ва булоқлардан қушимча сув олиш чораларини кўриш, сувни кўп талаб қиладиган такрорий экин турлари(шоли)ни экишни ман этиш ва тежамкор суғориш технологияларини қўллаш, фермерлар хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларига қўшимча насос қурилмалари ўрнатиш ҳамда уларни тезкор таъмирлашни ташкил қилиш.
17. Кунлик суғориш ишлари маълумотлари қандай тартибда юритилади?
Жавоб: кунлик суғориш маълумотлари Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан фермерлар кесимида олинган сув миқдори ҳамда суғорилган майдонларнинг экин турлари бўйича маълумотлари олиниб, умумлаштирилади ва туман ирригация бўлимлари маълумотлари тайёрланади.
Худди шунингдек, ИТБ ва бошқа йирик сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ва суғорилган майдонлар тўғрисида маълумотлар умумлаштирилиб, ИТҲБ маълумотлари тайёрланади.
18. Сувдан фойдаланиш лимитларини белгилаш тартибини тушунтиринг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, йирик ва алоҳида муҳим сув, энергетика ва коммунал-маиший объектлардан фойдаланувчи алоҳида корхоналар ва ташкилотларга — манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ирригация тизимлари бошқармаларига, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ёки туманлараро аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари томонидан — сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан — фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, улар хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган бошқа сув истеъмолчиларига белгиланади.
Қишлоқ хўжалигидан ташқари эҳтиёжлар учун ер ости сувларидан сув олиш лимити сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда рухсатнома амал қиладиган муддат даври учун белгиланади.
(2019 йил 11 январдан кучга киради)
19. Ғўзани суғориш усуллари ва муддатлари ҳамда суғориш меъёрлари ҳақида тушунтириб беринг?
Жавоб: Республикамизда ғўза асосан эгатлаб суғорилади. Ғўзанинг ўртача суғориш меъёри 6300-6400 м3/га ни, суғоришлар сони 4-6 тани ташкил этади.
20. Ўртача 1 гектар ғалла майдонларини суғориш учун қанча сув сарфланади ва суғориш меъёрлари ҳақида тушунтириб беринг?
Жавоб: Республикамизда ўртача 1 гектар ғалла майдонига тупроқ шароитидан ва ер ости сувларини жойлашишидан келиб чиқиб, 4500-5000 м3/га миқдорида сув сарифланади. Суғориш меъёри эса 800-900 м3/га ни ташкил этади.
21. Суғоришда сувни тежайдиган технологияларнинг қайси турлари мавжуд?
Жавоб: Томчилатиб, ёмғирлатиб, ер остидан, субирригация, плёнка тўшаб суғориш ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали.
22. Томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликларини санаб беринг.
Жавоб:
- Томчилатиб суғоришда бошқа суғориш усулларига нисбатан экин турига қараб 20% дан 60% гача сув тежалади;
- Ҳосилдорлик миқдори ва сифати ошади;
- Сувни экинга меъёр даражасида ва белгиланган муддатларда бериш имконини яратади;
- Сув даланинг фақат экинлар илдизи жойлашган қисмига берилади;
- Минерал ўғит сув билан берилиши сабабли, ўғит сарфи бир неча бараварга камаяди;
- Тупроқдан сув кам буғланади;
- Сув тупроққа сингиб кетмайди;
- Оқавага сув ташланмайди;
- Нишаблиги катта бўлган майдонларда ҳам ишлатса бўлади.
23. Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғоришнинг афзалликларини санаб беринг.
Ўқ ариқлар ўрнига эгилувчан қувурлардан фойдаланиш орқали 10-15 фоиз сув тежалади, ўқ ариқ олинмайди, қўл меҳнати камаяди.
Агар фермер хўжалиги 10 гектар ғўза майдонини кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғорса қуйидаги иқтисодий самарага эга бўлиши мумкин:
Биринчидан. Экин майдонларида ўқариқ ва шох ариқлар олиш учун 5-6 фоиз ер майдони иқтисод бўлади. Натижада, ушбу майдонга уруғлик тўлиқ қадалиб, ялпи ҳосил 5-6 фоизга кўп бўлади.
Иккинчидан. 10 гектар майдонга вегетация даврида техника билан ўқариқ ва шох ариқ олиш, уларни кўмиш учун жами 132 л атрофида дизел ёқилғиси, шунингдек механизаторга бу ишларни бажариш учун иш ҳақи иқтисод бўлади.
Учинчидан. Ғўзани суғориш учун атиги икки нафар сувчи етарли бўлиб, иш ҳақи иқтисод бўлади, суғориш ишлари тез ва сифатли амалга оширилади.
Тўртинчидан. Агар вегетация даврида ғўза майдонини суғориш учун гектарига ўртача жами 5500 куб метрдан сув сарфланса, 10 гектарга 55000 куб метр сарф бўлади. Эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш амалга оширилган бўлса бу майдонда камида 20 фоиз ёки 11000 куб метр сув иқтисод қилинади.
Ажратилган сув олиш лимити доирасида олинган ушбу сув билан фермер кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган 3-4 гектар майдонга такрорий экин экиб қўшимча даромад олади.
Бешинчидан. Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экин майдонлари кўллатмасдан ва текис суғорилганда ҳосилдорлик 2-3 центнер юқори бўлади.
24. Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қандай чора – тадбирлар амалга ошириш талаб этилади?
Жавоб: Суғориш ва коллектор-зовур тизимларини ишчи ҳолатда ушлаб туриш, суғориладиган майдонларни текислаш, сувнинг қатъий хисоб - китобини жорий қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг илмий асосланган суғориш тартибларини жорий этиш, суғоришнинг сув тежамкор илғор замонавий техника ва технологияларни қўллаш.
25. Сувдан фойдаланишдаги камчиликлар учун ким томонидан ва қандай жазо чоралари қўллаш мумкин?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 74-моддасига асосан Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса – иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
75-моддасига асосан сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
76-моддасига асосан сув хўжалиги иншооотлари ва қурилмаларини шикастлантириш – энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомнинг 60-бандига асосан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун – лимитдан ортиқча олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олганлик учун, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўз бошимчалик билан эгаллаганлик учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун – белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига нисбатан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун жарима санкциялари бир йилда икки марта (куз-қиш ва вегетация даврлари якунлари бўйича), қолган сув истеъмолчилари учун эса – календарь йил якуни бўйича бир марта қўлланилади.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ушбу кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг маҳаллий бўлинмалари томонидан – сунъий сув объектларидан сув олишда;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади.
26. Каналнинг фойдали иш коэффиценти (ФИК-КПД) нима ва у қандай топилади?
Жавоб: Каналнинг бошидаги сув сарфини каналнинг охиридаги сув сарфига нисбати орқали топилади.
Масалан: Канал бошидан 100 м3/сек сув очилган, шу очилган сув каналнинг охирига 75 м3/сек бўлиб етиб борди. Демак, 75/100 = 0,75 каналнинг фойдали иш коэффиценти 0,75-га тенг экан.
27. Суғориш тизимининг фойдали иш коэффициэнти (ФИК) қандай топилади?
Жавоб: Суғориш тизимининг ФИКи каналларнинг ФИКлари кўпайтмасига тенг.
Мисол учун: хўжалик ички ариғи ФИК – 0,9, хўжаликлараро канал ФИК – 0,85, магистрал канал ФИК – 0,85 бўлса 0,9 х 0,85 х 0,85 = 0,65 бўлади.
28. Сувдан фойдаланиш коэффиценти (СФК) нима ва у қандай топилади?
Жавоб: Сувдан фойдаланиш коэффицентини деганда сувдан фойдаланиш даражаси тушунилади. СФК-ни аниқлаш учун 1м3/сек сув билан бир сутка давомида амалда (факт) суғорилган майдонни белгиланган меъёр (норма) асосида суғориш мумкин бўлган майдонга нисбати орқали топилади.
Мисол учун: Наманган вилоятида 1 м3/сек сув билан 60-65 гектар майдон суғориш имконияти бўлсада, амалда (факт) 50 гектар суғорилган булса,
Wфакт 50 га
СФК = ----------- = ---------- = 0,83 демак СФК=0,83 га тенг.
Wнорма 60 га
Белгиланган меъёр (норма) ҳар бир вилоятнинг иқлим ва тупроқ шароитидан келиб чиқиб белгиланган.
29. Гидромодуль ва унинг бирлиги нима?
Жавоб: Гидромодуль - 1 гектар экин майдонини суғориш учун бир секундда сарфланадиган сув сарфидир, бирлиги - л/сек/га.
30. Дренаж модули нима?
Жавоб: 1 секундда 1 га майдондан чиқиб кетган сув миқдорига айтилади.
31. Суғориш меъёри (оросительная норма) нима?
Жавоб: Ўсимликнинг ўсиб ривожланиши учун усимликнинг вегетатив даврида суғориш учун сарфланадиган сув миқдори тушинилади.
Масалан: Наманган вилояти шароитида Пахта учун - 5500 м3/га, Ғалла учун -3300 м3/га, Сабзавот учун - 11000 м3/га, Шоли учун – 22000 м3/га.
32. Бир марта суғориш нормаси (поливная норма) нима?
Жавоб: Ўсимликни 1 марта суғориш учун сарфландиган сув миқдори бир марта суғориш меъёри дейилади.
Масалан: Пахта учун 900-1200 м3/га, Ғалла учун 700-900 м3/га, Сабзавот учун 600-900 м3/га
33. Сув сарфи қандай топилади?
Жавоб: Каналнинг тирик кесим юзаси сувнинг тезлигига кўпайтирилади.
Масалан: Тирик кесим юзаси 6 м2 га тенг, сувнинг тезлиги эса 2 м/сек га тенг
6м2 Х 2 м/сек = 12 м3/сек
34. Сувнинг тезлигини ўлчашнинг қандай усуллари мавжуд?
Жавоб: Гидрометрик вертушка ёрдамида, пўкак ёрдамида ва бошқ.
35. Сув сарфини ўлчаш иншоотларининг қандай турлари мавжуд?
Жавоб: Чиполетти, Томпсон, Иванов, САНИИРИ сув ўлчаш остонаси ва сув ўлчаш нови, қувурли, ўзгармас ўзан ва бошқ.
36. Каналдан бир суткада ўртача 20 м3/сек сув сарфи оқиб ўтса, жами оқиб ўтган сув қанчани ташкил қилади?
Жавоб: Каналдан бир секунда 20 м3 сув оқиб ўтмоқда, шу оқиб ўтаётган сувни сарфини бир суткадаги секундлар сонига, яъни 86400 га кўпайтирилади.
20 х 86400 = 1 728 000 м3 ёки 1 млн. 728 минг м3
37. 1 м3/сек сув билан бир суткада ўртача қанча майдон суғорилади ва уни ҳисоблаш тартиби қандай?
Жавоб: 1 м3/сек сув билан ўртача 50-55 гектар суғориш мумкин. Ҳисоблаш тартиби қуйидагича: 1 м3/сек бир суткадаги секундлар сонига, яъни 86400 га ҳамда суғориш тармоғининг ФИКга кўпайтирилиб, бир суткада экин майдонига оқиб кирадиган сув ҳажми аниқланади. Ушбу сув ҳажми экиннинг бир марталик суғориш меъёрига бўлиниб, бир сутка давомида қанча майдон суғориш мумкинлиги топилади.
1 м3/сек х 86400 х ФИК суғориш тармоғи / суғориш нормаси
Мисол учун: ФИК = 0,75, суғориш нормаси 1200 м3 бўлганда
1 х 86400 х 0,75 / 1200 = 54 га
38. Сув истеъмолчилари уюшмалари нима? Сувдан фойдаланувчи билан сув истеъмолчиси ўртасида нима фарқ бор?
Жавоб: Сув истеъмолчилари уюшмаси (СИУ) бир ёки ундан ортиқ канал атрофидаги сувдан фойдаланувчиларнинг хоҳиш иродаси билан тузиладиган ва улар томонидан бошқариладиган нодавлат нотижорат ташкилотдир.
Сув истеъмолчилари фермер ва деҳқон хўжаликлари ёки томорқа эгалари бўлиб, адолатли сув тақсимоти ҳамда ирригация-зовур тармоқларида самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уюшма ҳудудида суғорма деҳқончиликни ривожлантирадилар ва бунинг учун ўзларининг молиявий ва техник имкониятларини бирлаштирадилар.
Сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс.
39. Чипполетти сув ўтказгичининг кўндаланг кесим юзаси қандай шаклда?
Жавоб: Трапеция
40. Томсон сув ўтказгичининг кўндаланг кесим юзаси қандай шаклда?
Жавоб: Учбурчак
41. Гидрометрик вертушканинг қандай турлари бор ва унинг вазифаси нимадан иборат?
Жавоб: Гидрометрик вертушканинг қўнғироқли, электрон, лазерли ва бошқ.
Гидрометрик вертушканинг асосий вазифаси сувнинг тезлигини ўлчаш.
42. Гидрометрик вертушкани тарировка қилиш тартибини тушунтиринг.
Жавоб: Гидрометрик вертушка махсус лабораторияда тарировка ҳавзасида тарировка қилинади
43. Тунги суғоришнинг афзаллиги нимада?
Жавоб: Сувдан унумли фойдаланишда ғўзани тунда суғориш самарали натижа беради, пуштага нам тез ва текис кўтарилади. Бундай усулда ўсимлик қониб сув ичади. Энг асосийси ҳосил элементлари тўкилмайди. Сувни буғланиб кетиши бартараф бўлади. Тунги суғоришни тўғри ташкил қилиш учун ҳар бир сувчи чироқ ёки фонарлар билан таъминланган бўлиши керак.
44. Суғоришни бошлашдан олдин қандай тайёргарлик ишлари амалга оширилиши лозим?
Жавоб:
- сув келтириш тармоқлари тозаланган бўлиши;
- суғориш анжомлари (кўчма тўсиқлар, қопқоғоз, сифон, чим, фонар ва бошқалар) тайёрланган бўлиши;
- экин майдонларида ўқариқлар ўтказилган, бегона ўтлар йўқотилган, ўғитлар берилган бўлиши;
- далани суғориш учун маъсул сувчилар тайёрланиб, суғоришни кечаю кундуз ўтказиш учун сувчиларнинг навбати аниқ белгиланган бўлиши.
45. Каналларнинг қурилиши бўйича қандай турлари мавжуд?
Жавоб: Қазилма, тўкилма, ярим қазилма ва бошқ.
46. Гидротехник иншоот нима?
Жавоб: Гидротехника иншоотлари – сув тўпловчи, сув ўтказувчи, сув сатҳини кўтарувчи, сув тўсувчи, сув оқимини бошқарувчи ва бўлувчи иншоотлар мажмуидир.
47. Хўжаликлараро канал ҳақида тушунча беринг?
Жавоб: Сув ўтказиш қобилиятидан қаътий назар бир нечта хўжалик ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларга айтлади.
48. Сув омборларнинг турлари ва вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Сув омборлар 2 хил бўлади: ўзанда жойлашган ва қуйилма. Уларнинг вазифаси сувни ростлаш, яъни сув кўп бўлган вақтда сувни йиғиб, керакли вақтда етказиб бериш.
49. Машина канали деб нимага айтилади?
Жавоб: Каналга сувни насос орқали чиқарувчи каналга айтилади.
50. Репер нима?
Жавоб: Ўзгармас нуқта. Каспий денгиз сатҳига нисбатан олинадиган нуқта.
51. Сув хўжалигидаги қандай гидротехник иншоотларни биласиз?
Жавоб: Сув омбори, сел сув омборлари, канал (магистрал, туманлараро, хўжаликлараро), лоток, насос станцияси (суғориш ва мелиоратив), тик қудуқлар (суғориш ва мелиоратив), коллектор магистрал, туманлараро, хўжаликлараро), очиқ ва ёпиқ дренажлар, пъезометрлар, дюкер, акведук, гидроузел, сув тўсувчи иншоотлар, сув тақсимловчи иншоотлар ва бошқалар.
52. Авария-тиклаш ва таъмирлаш ишлари нима?
Жавоб: Бу – авария натижасида келиб чиққан барча шикастланишларни шошилинч тартибда бартараф этиш ишлари;
53. Объектларни реконструкция қилиш ва қуриш нима?
Жавоб: Объектларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин.
54. 1 м3 бетон таркибига нималар киради?
Жавоб: 1м3 бетон таркиби (150 марка учун -280-300 кг цемент, 800-1000 кг шағал, 400-600 кг қум, 200 марка учун -310-330 кг цемент, 600-800 кг шағал, 300-500 кг қум)
55. Затворларнинг қандай турлари бор?
Жавоб: Ясси, сегментли, конусли, шандорли ва бошқ.
56. Каналнинг гидравлик элементларини айтиб беринг.
Жавоб: каналнинг баландлиги, эни, нишаблиги, канал юзаси ғадир-будирлиги, гидравлик радиуси, кўндаланг кесим юзаси.
57. Сув хўжалиги диспетчерлигининг вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Бошқарма ҳудудидаги асосий гидромелиоратив тармоқлари, сув омборлари, насос станциялари ва табиий манбалар олинаётган сув ресурсларининг кечаю-кундуз узлуксизлигини таъминлаш;
сувдан фойдаланиш режаси ва тасдиқланган чекланган сув миқдори (лимит) асосида сув олинишини таъминлаш;
раҳбарият топшириғига асосан сув очилиши ёки ёпилишини таъминлайди;
берилган фармойишларнинг ижросини ҳамда гидротехник иншоотларнинг ишлаш режимини назорат қилиб боради;
белгиланган сув олиш жойларидан кундалик олинган сув миқдори ҳамда кунлик суғорилган майдонлар тўғрисида маълумотлар тайёрлайди;
фавқулодда вазиятлар юзага келганда биринчи навбатда ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш, фавқулодда вазиятлар хизматини, маҳаллий ҳокимлигини ҳамда вазирлик навбатчисини хабардор қилиш, авария содир бўлган қисмидаги сувни тўхтатиш чорасини кўриш, шунингдек вазият талаб қилса фалокат оқибатларининг олдини олиш мақсадида ишчиларни ҳамда техника ва механизмларни сафарбар қилиш чораларини кўради;
шунингдек ўзининг фаолиятига тегишли бошқа вазифаларни бажаради.
58. Каналда ёки сув хўжалиги объектида авария ва сел-тошқин кузатилган ҳолатда диспетчерлар қандай йўл тутиши лозим?
Жавоб: биринчи навбатда ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш, фавқулодда вазиятлар хизматини, маҳаллий ҳокимлигини ҳамда вазирлик навбатчисини хабардор қилиш, авария содир бўлган қисмидаги сувни тўхтатиш чорасини кўриш, шунингдек вазият талаб қилса фалокат оқибатларининг олдини олиш мақсадида ишчиларни ҳамда техника ва механизмларни сафарбар қилиш чораларини кўриш ва бошқ.
59. Диспетчерлик хонасида қандай ҳужжатлар сақланиши лозим?
Жавоб: Тасдиқланган чекланган сув миқдори (лимит), вазирлик томонидан берилган хабарномаларни рўйхатга олиш журнали, қуйи ташкилотлар томонидан берилган талабномаларни рўйхатга олиш журнали, ташкилот раҳбарияти томонидан берилган фармойишларни рўйхатга олиш журнали, кунлик сув сарфини ёзиб бориш журнали, суғорилган майдон тўғрисида маълумотлар, сув хўжалигига тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари нусхалари ва бошқ.
60. Сув омборларда бир суткада йиғилган сув ҳажми қандай ҳисобланади?
Жавоб: Сув омборга кираётган ва чиқаётган сув сарфини фарқи ҳажмга айлантирилади ва сув омбордаги бир сутка олдинги мавжуд ҳажмга қўшилади. Ҳисоблаш формуласи: Qсутка = (Qкириш-Qчиқиш) X 86400.
Масалан: кириш-50 м3/сек, чиқиш 30 м3/сек W=(50-30)*0,0864=1,728 млн.м3
61. Суғоришга сув олиш тартиби тўғрисида тушунча беринг (талабнома, фармойиш, далолатнома – олган сув ва суғорилган майдон тўғрисида ҳужжатлар билан ишлаш).
Жавоб: Қуйи ташкилот, яъни канал бошлиғи, СИУ раиси, саноат корхонаси ёки бошқа сув истеъмолчиси томонидан берилган талабнома ҳамда унга сўралган сувнинг ишлатилиши ҳисоб-китоби илова қилинган ҳолда берилган талабномага асосан ташкилот раҳбарига таклиф киритилади. Раҳбарият томонидан берилган фармойишга асосан сув очилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтадиган аттестация учун тақдим этган савол ва жавоблари.
| т/р | Савол | Жавоб | Қайси ҳужжатда акс этган |
| 1 | Ўзбекистон Республикасининг пировард мақсади нимадан иборат? | Пировард мақсадимиз-бозор иқтисодиётига асосланган, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишдир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 2 | ЎзбекистонРеспубликасибозориқтисодиётигаўтишнингасосийтамойилларинималарданиборат? | -иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги (мафкурадан тўла холислиги); -давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги; -қонун устуворлиги, -кучли ижтимоий сиёсат юритиш; -бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш | Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойиллари ўқув қўлланмаси |
| 3 | ЎзбекистонРеспубликаси бюджет кодекси қачон қабул қилинган? | Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 12 декабрда мақулланган. | Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами |
| 4 | ЎзбекистонРеспубликаси бюджет кодексинеча бўлим, боб ва моддадан иборат? | ЎзбекистонРеспубликаси бюджет кодекси 9 бўлим, 28 боб ва 192 моддадан иборат. | Ўзбекистон Республикаси бюджет кодексида аст этирилган |
| 5 | Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали қайси меъёрий ҳужжатга асосан ишлаб чиқилади? | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли “Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлашт ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрсида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида буйруғига асосан. (Ўзбекитстон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган) | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи |
| 6 | Бюджет ташкилотининг штат жадвалини тасдиқлашнинг охирги муддати қачон? | Жорий молия йилининг 10 март. | Ўзбекистон Республикаси бюджет кодексида акс этирилган. |
| 7 | Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган? | Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 25 январда қабул қилинган, Сенат томонидан 29 мартда мақулланган. | Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами |
| 8 | Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қачон қабул қилинган? | 1996 йил 30 августда | Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами |
| 9 | Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари? | Узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий принципларидир. | Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами |
| 10 | Ўзбекистон Республкасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари қайси қарорга асосан ва қачон тасдиқланган? | 2017 йил 29 декабр ПҚ-3454-сонли қарори | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабр ПҚ-3454-сонли қарор |
| 11 | Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқариш қайси ҳужжатга асосан амалга оширилади? | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 августдаги 1401-сонли Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан. | Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами |
| 12 | Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ягона ер солиғи белгиланишининг мақсадлари нималардан иборат? | Ягона ер солиғини жорий этишдан мақсад ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари меҳнатининг пировард натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш ва солиққа тортиш механизмини соддалаштиришдан иборат. | |
| 13 | Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятидан унумли фойдаланишнинг acocий йўналишларини айтинг? | Ўзбекистон экспорт базасининг бундан кейинги ривожини янада жадаллаштириш, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тармоқлардаги жараёнларни юксак меҳнат унумдорлиги орқали амалга ошира бориш лозим. Бунда асосий вазифа юқори даражадаги қайта ишланган маҳсулотлар ҳисобига экспорт самарадорлигини ошириш йўлларини излаб топишдан иборат. Экспорт базасини кенгайтиришмиллийиқтисоднингташкилийтузилмасинитакомиллаштиришга асосланиши зарур. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 14 | Очиқ иқтисодиёт нима? | Очиқ иқтисодиёт-бу шундай иқтисодки, унда мамлакатнинг барча фуқаролари ҳалқаро товар ва капитал бозорида олди-бердиларни чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 15 | Ёпиқ иқтисодиёт нима? | Ҳалқаро савдода иштирок этмайдиган иқтисодиёт ёпиқ иқтисодиёт деб аталади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 16 | Ялпи ички маҳсулот деганда нимани тушунасиз? | Ялпи ички маҳсулот-бу бир йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард товарлар ва хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммасидир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 17 | Дотация нима? | Дотация-бу бюджетдан ва бюджетдан ташқари фондларни қайтарилмайдиган тартибда корхоналарнинг ва ташкилотларнинг зарарларини қоплаш, шунингдек маҳаллий бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш учун ажратиладиган пул маблағидир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 18 | Пул нима? | Пул-ҳамма товарларга айирбошлана оладиган ва ҳамма товарлар қийматини ўзида ифода эта оладиган махсус товардир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 19 | Дефицит нима? | Бюджет даромадлари билан ҳаражатларнинг номувофиқлиги бўлиб, ҳаражатларнинг даромадлардан ортиқчалигидир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 20 | Профицит нима? | Бюджет даромадлари билан ҳаражатларнинг номувофиқлиги бўлиб, даромадларнинг ҳаражатлардан ортиқчалигидир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 21 | Субвенция нима? | Қатъий мақсадлар учун берилганг дотация тури бўлиб, ундан фойдаланиш шарти бузилган ҳолда уларни қайтарилиши кўзда тутилади. (тўғри ва эгри субсидиялар турлари мавжуд). | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 22 | Субцидия нима? | Субцидиялар-бу пул ёки натурал кўринишдаги ёрдам тури бўлиб, улар бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан кўрсатилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 23 | Маркетинг деганда нимани тушунасиз? | Маркетинг (инглизча market-бозор деган маъноно англатади)- бозорни ҳар томонлама ўрганиш орқали фирма, компаниялар олдида турган муаммоларни ҳал этишдир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 24 | Менежмент деганда нимани тушунасиз? | Менежмент (инглизча management) у ёки бу фаолият турини (ташкил этишни ва раҳбарлик қилишни) иқтисодий, молияни ва бошқа инсон ҳаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил қилишни ва бошқаришни билдиради. Инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у: -бошқарув ҳокимияти ва санъати; -ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида ва маъмурий кўникмалар тушунилади. Бошқача сўз билан айтганда , менежмент бу бошқарув, одамларни бошқарув, ресурсларни бошқарувдир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 25 | Инфляция сўзиниманианглатади? | Инфляция –пулнинг товар ва хизматларга нисбатан керагидан ортиқча чиарилиши ёки товар ва хизматларнинг пул массаига нисбатан камайиб етиши натижасида нархларнинг ўсиши ва пулнинг қадрсизланишилир. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 26 | Банкротлик сўзиниманианглатади? | -банкротлик (иқтисодий ночорлик)-хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 27 | Шартнома деганда нимани тушунасиз? | Шартнома деб икки ёки бир неча (жисмоний ёки юридик) шахснинг ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувга айтилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 28 | Қандай шартномалар юридик хизматнинг ёзма хулосасидан кейин тузилиши мумкин? | Контрактация шартномалари, шунингдек, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузиладиган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан 1 ой олдин, лекин календар йил бошланишдан кечикмай тузилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 29 | Кимлар хўжалик шартномасини субъектлари бўла олади? | Деҳқон, фермер хўжаликлари ва агрофирмалар маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган минерал ўғитларни, бошқа кимёвий воситаларни, ёқилғи-мойлаш материалларини, барча турдаги техникаларни, эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ҳамда барча турдаги хизматларни кўрсатувчи субъектлар билан фьючерс шартномасини тузмоқдалар. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 30 | Лизинг нима ва у кандай шартнома муносабатлари турига киради ва унинг кандай шакллари бор? | Лизинг деганда, одатда, шартнома муддати давомида мулкчилик ҳуқуқи ижарага берувчида сақланиб қоладиган, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи учун, ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида харид қилинган машина ва ускуналарнинг узоқ муддатли ижараси тушунилади. Хизмат кўрсатиш шартномаси асосида лизингга техникалар олинади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 31 | Мажбурият деганда нимани тушунасиз? | Мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш , пул тўплаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 32 | Тўловқобилиятинийўқотишдеганданиманитушунасиз? | Тўлов қобилиятини йўқотиш деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат, банк, суғурта, бюджет ва бошқа ташкилотлар олдидаги тўлов мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошира олмаслиги тушунилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 33 | Тўловинтизомидеганданиманитушунасиз? | Тўлов интизоми бу хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат, банк, суғурта, бюджет ва бошқа ташкилотлар олдидаги тўлов мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошириш тушунилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 34 | Бизнесрежанинг тузилишидан мақсад нима? У ҳар йили тузилиши керакми ёки зарурият туғилгандами? | Бизнес режани тузишдан мақсад: -биринчидан, сармоядор, ҳомий, ҳиссадор ва банкирларнинг пул маблағларини ишлаб чиқаришга жалб этиш; - иккинчидан ўз ҳодимларини мақсад, вазифа ва истиқболга ишонтириш ва қизиқтириш; - учинчидан, ўз ғояларининг фойда келтиришига ишониб, режали ва самарали бошқаришни ташкил этиш. Бизнес режа ҳар йили тузилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 35 | Инвестиция нима, унингтурлари ва ижтимоий – иқтисодий аҳамияти нималардан иборат? | Инвестиция ( лотинча “investicio”-жойламоқ) маблағни, маълум бойликни, қўшимча даромад олиш мақсадида, ишлаб чиқариш ёки бошқа соҳага жойлаштириш, маблағ сарфлаш демакдир. Иқтисодиётнинг ривожланиши давлатнинг инвестицион сиёсатига боғлиқдир. Инвестиция табиатан икки хил бўлади :ялпи инвестиция ва соф инвестиция. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 36 | Биржа нима? | Биржа - (лотинча-ҳамён дегани) бозор муносабатларининг муҳим таркиби бўлиб, унинг асосий вазифаси моддий-техника таъминотининг қайта тақсимлаш органлари (моддий базасини сақлаб қолган ҳолда) хизматини ўз зиммасига олиб, бозор муносабатларининг меъёрли ишлаб туришини таъминлашдан иборат. Биржалар ташкил қилинган соҳасига караб бир неча хил бўлади: стандартлар ёки намуналар асосида савдо қилинадиган оммавий товарларнинг мунтазам улгуржи бозори-товар биржаси; қим-матбаҳо коғозлар, олтин, чет эл валюталари бозори фонд биржаси; ишловчилар ва корхоналар ўртасида воситачиликка ихтисослашган меҳнат биржаси ва ҳоказо.Биржа - (лотинча-ҳамён дегани) бозор муносабатларининг муҳим таркиби бўлиб, унинг асосий вазифаси моддий-техника таъминотининг қайта тақсимлаш органлари (моддий базасини сақлаб қолган ҳолда) хизматини ўз зиммасига олиб, бозор муносабатларининг меъёрли ишлаб туришини таъминлашдан иборат. Биржалар ташкил қилинган соҳасига караб бир неча хил бўлади: стандартлар ёки намуналар асосида савдо қилинадиган оммавий товарларнинг мунтазам улгуржи бозори-товар биржаси; қим-матбаҳо коғозлар, олтин, чет эл валюталари бозори фонд биржаси; ишловчилар ва корхоналар ўртасида воситачиликка ихтисослашган меҳнат биржаси ва ҳоказо. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 37 | Аукцион нима? | Аукцион –махсус кимошди савдо бозорлари, товарларни талабгор харидорларга сотиш усули. Аукцион савдо товарларининг нисбатан чекланган рўйхати бўйича (мўйна, чой, ҳўл мева, сабзавот, балиқ, зотли от, бадиий ҳунармандчилик буюмлари, антиқа буюмлар ва б.) ўтказилади. Аукцион олдиндан эълон қилинган вақтда даврий; ҳар куни, ҳар ойда, муайян ойларда ёки йилда бир марта товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсумига ва ҳажмига қараб ўтказилади | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 38 | Инвентаризация қачон ва кай вақтда ўтказилади? | Инветаризация лотинча ўлчаш, санаш ва рўйхатга олиш каби маъноларни англатади. Инвентаризация 2 хил бўлади: Режали инвентаризация. Режасиз инвентаризация. Режали инвентаризация йилига бир маротаба корхона рахбари томонидан тузилган комиссия орқали амалга оширилади. Режасиз инвентаризация моддий жавобгар шахс ўз лавозимидан озод этилса, касаллиги туфайли ишга яроқсиз деб топилса, вафот этган ҳолларда ўтказилади. | “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 39 | Қандай ҳолатларда асосий воситалар балансдан чиқарилади? | Асосий воситалар деб – ишлаб чиқариш жараёнида бир неча бор иштирок этиб, ўзининг қийматини маҳсулотлар таннархига аста-секинлик жисмоний ва маънавий эскиришга мойил бўлган моддий буюмларга айтилади. Асосий воситалар ўзини қийматини тўлиқ йўқотганда, сотилганда ва ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда бансдан чиқарилади. | Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами |
| 40 | Соф фойда нима? | Корхонанинг соф фойдаси ялпи фойда суммасидан давр харажатлари, кўзда тутилмаган харажатлар, молиявий харажатлар суммасини айириш натижасида аниқланади. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 41 | Амортизация нима? | Амортизация - асосий фондлар қийма-тини улар воситасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар таннархига аста-секин ўтказиш хамда эскирган асосий фондларнинг ўрнини кейинчалик қоплаш мақсадида пул маблағларини тўплаб бориш | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 42 | Бюджет такчилиги нима? | Бюджет тақчиллиги – Бюджет ёки фискал сиёсат деганда, ҳукумат харидлари ва солиқ тизимини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси тушунилади. Давлат бюджет харажатларини (давлат харидлари ва трансферт тўловлари) кўпайтира ёки қисқартира бориб, тўғридан-тўғри хўжалик юритишни тартибга солишни амалга оширади, чунки бу тадбирлар жами талабга бевосита таъсир қилади. Солиқлар давлат харажатларини молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давлат солиқ тизими сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёз турларини аниқлар экан, шу билан у бюджет харажатларига ва бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. Хусусан, солиқларни ўзгариши орқали инвестицияларни ёки жамғармаларни рағбатлантириш мумкин. Солиққа тортишнинг ўсиб борувчи ставкалари ва ижтимоий тўловлар '"автоматик стабилизатор" ролини ўйнайди. Иқтисодий кўтарилиш даврида, давлатнинг қўшимча аралашувисиз солиқ тушумларини автоматик тарзда ўсиши ҳисобига истеъмол талаби камайиб боради ва аксинча, пасайиш даврида ижтимоий тўловларни ўсиши ҳисобига кўпайиб боради. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 43 | Рентабелликдаражасинима, унингмоҳиятива ҳисоблашусули қандай? | Корхона ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткич рентабеллик ҳисобланади. Унинг даражасини аниқлаш учун соф фойда суммасини таннарх ёки ишлаб чиқариш харажатлари суммасига тақсимлаб, 100% га кўпайтирилади. Бу кўрсаткич ёрдамида корхона, тармоқ миқёсида алоҳида маҳсулотларни етиштириш учун қилинган ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий самарадорлик даражаси аниқланади. Шу усул ёрдамида 1 сўмлик ишлаб чиқариш харажатлари эвазига олинган соф фойда суммаси аниқланади. Бунинг учун олинган соф фойда суммаси ишлаб чиқариш харажатларига тақсимланиши лозим. Бу кўрсаткичлар даражаси қанчалик юқори бўлса, бу иқтисодий самарадорлик даражаси ҳам юқори, яъни яхши эканлигидан далолат беради. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 44 | Айланмамаблағлардеганданиманитушунасиз? | Айланма маблағлар деб ишлаб чиқаришда бир маротаба иштирок этиб ўзининг қийматини маҳсулотлар таннархига тўлиқ ўтказадиган моддий буюмларга айтилади. Айланма маблағлар икки хил бўлади: -Ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма маблағлар. -Муомала соҳасидаги айланма маблағлар. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 45 | Хусусийлаштиришни сиз қандайтушунасиз? | Хусусийлаштириш-фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акционерлик жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 46 | Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома қачон тасдиқланган? | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сонли “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрсида”ги буйруғига аосан. (Ўзбекитстон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган) | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сонли буйруғи |
| 47 | Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини молиялаштириш манбалари. | Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини молиялаштириш манбалари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган маблағлардан иборат. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 48 | Ялпи ички маҳсулот билан Ялпи ҳудудий маҳсулот тушунчаларининг фарқи нималардан иборат? | Ялпи ички маҳсулот бу муайян давр мобайнида, одатда бир йил, мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг бозордаги баҳоси. Ялпи ҳудудий маҳсулот эса бир йил давомида муайян маъмурий-ҳудудий бирликда масалан, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг бозордаги баҳоси. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 49 | Асосий 5 та макроиқтисодий кўрсаткичларни санаб ўтинг? | Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), ялпимиллийдаромад (ЯМД), инфляция, бандликдаражаси ва ишсизлик | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 50 | Давлат молиявий назорат органларини санаб беринг. | Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар давлат молиявий назорат органларидир. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. | Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмаси Шодмонов 2004 йил |
| 51 | Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари қайси ҳужжатга асосан тартибга солинади? | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиниг 2016 йил 22 ноябрдаги “Бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш тўғрсида”ги 88-сонли буйруғига асосан (Адлия вазирлигида 2016 йил 22 денкабрдаг 2850-сон билан рўйхатга олинган) | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиниг 2016 йил 22 ноябрдаги88-сонли буйруғи |
| 52 | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ягона Ғазна ҳисоб варағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби қайси ҳужжатга асосан амалга оширилади? | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги “Молия вазирлиги ягона Ғазна ҳисоб варағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги 383-сонли қарори. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарори |
| 53 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ВМ-414-сонли қарори қачон қабул қилинган | 1996 йил 3 сентябрда | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3сентябрдаги 414-сон қарори |
Veb-saytimiz faoliyatini baholang
Ma'lumotlar jadvali
| « Декабрь 2025 » | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 | ||||
Yil dasturi
Ma'lumotlar arxivi
Август 2025 (1)
Сентябрь 2023 (35)
Ноябрь 2022 (7)
Октябрь 2021 (1)
Май 2021 (2)
Февраль 2021 (1)
