So'nggi yangiliklar

“Тошсоқа” ирригация тизими бошқармаси бўйича 2021-2022 йилларнинг кузги-қишги даврида олиб борилаётган ишлари ҳақида

           “Тошсоқа” ирригация тизими бошқармаси 63 264 гектар майдонга хизмат кўрсатиб, 2021-2022 гидрологик йил учун 5 та туман билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномалар тузилиб рўйхатдан ўтказилди. Бу йилги шўр ювиш мавсумида жами 61 217 гектар майдонда шўр ювиш ва нам суви бериш ишлари режага киритилган. Жумладан 34 303 гектар майдонда шўр ювиш ишлари ҳамда 26 913 гектар майдонда нам суви бериш ишлари режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб  хозирги кунда режадаги 8569 гектар майдонга буғдой экилиб, бир марта нам суви берилди. Кузги-қишги мавсумга шўр ювиш ва нам суви бериш учун режа бўйича 346 139 минг м3 сув талаб қилинадиган бўлиб, мавсум учун ажратилган чекланган сув миқдори 263 855 минг м3 ташкил қилади. Хозирги кунда асосан ғалла майдонларига ва аҳоли қўшимча томорқаларига сув олинмоқда. Сув ресурларини оқилона бошқариш ва уни тақсимотини ташкил этиш сув таъминоти оғир бўлган худудларда ер майдонларини сувга бўлган талаби ҳамда манбаларнинг сувлилигидан келиб чиқиб сувдан фойдаланувчилар ўртасида графиклар асосида сувдан навбатма-навбат фойдаланиш йўлга қўйилган. Биринчи навбатда экилган ғалла майдонларини суғоришни ташкил этиш ҳамда туманлар, худудлар бўйича кунлик сувдан фойдаланиш таҳлил қилиниб борилмоқда.Суғориш учун сувни самарали ишлатиш ва каналларда сув исрофгарчилигини олдини олиш мақсадида суғориш тармоқларини ишчи холатда сақлаш, лойқа босган, қамиш-ўт ўсган қисмларини тозалаш ишлари ташкил қилинган. Бошқарма тасарруфидаги сув олиш иншоотларини сув тўсувчи дарвозалар билан жихозланиши режалаштирилган. Худудлар бўйича сувчилар гурухини ташкил этиб суғоришни кеча-ю кундуз узлуксиз ўтказиш, тунги суғориш ишларига алохида эътибор қаратилмоқда. Ҳар 10-20 литр/сек  сувга битта сувчини жалб этиш ва уларга керакла шароитларни яратиш, бунда уларга этик, кетмон, фанар, дам олиш шароити иссиқ овқат билан таъминланишини ҳамда иш ҳаққи ўз вақтида тўланиши шакллантирилган.Нам сувига берилаётган сувдан фойдаланмасдан тўғридан-тўғри зовурга ташлаб қўйилиши натижасида сув исрофгарчилигига йўл қўйган, ғаллани муддатида суғормаган, шарбатсиз суғорган, далани кўллатиб суғорган, сувни қаровсиз қолдирган ва суғориш тартибига риоя қилмаган холатлар аниқланса, бундай холларга йўл қўйган сув истеъмолчилари раҳбарларига ва шахсларга насбатан жойларда тузилган туман агроинспекцияси ишчи гуруҳи томонидан қонунда белгиланган кескин жазо чоралари қўлланилмоқда. Ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида ёрдамчи хўжаликлардаги ер майдонлари жами 5.85 гектар бўлиб: шу жумладан ёрдамчи хўжалик майдони 4.2 гектар майдонда боғ барпо қилиниб, етиштирилган маҳсулотлардан ишчи-ходимларга бепул тарқатилмоқда. Бўшаган ерларга кузги буғдой экилиб, суғориш ишлари олиб борилмоқда. Тизим тасарруфидаги фаолият юритаётган 5 та сув иншоотлари бўлимларида корхона ишчи-хизматчиларидан ободонлаштириш ишлари бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, барча бўлимларда ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.       

Veb-saytimiz faoliyatini baholang




Ma'lumotlar jadvali


«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Yil dasturi




Ma'lumotlar arxivi


Сентябрь 2023 (35)
Ноябрь 2022 (7)
Октябрь 2021 (1)
Май 2021 (2)
Февраль 2021 (1)
Декабрь 2020 (8)